Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой деҳқон бозори ҳудудида янгидан қурилаётган савдо комплекси қурилиш ишларини бориб кўрди
1039
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани деҳқон бозорида бўлиб, аҳолига ва сотувчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.
Бозор ҳудудида инфратузилмани янада яхшилаш, харидорлар ва сотувчиларга қулай шароитлар яратиш борасида бажарилган ишлар кўздан кечирилди.
Чимбой тумани деҳқон бозори ҳудудида бугунги кунда халқимизга сифатли бозор хизматларини тақдим этиш борасида барча қулайликларга эга йирик ёпиқ савдо мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Жами 30 млрд. сўмлик лойиҳа доирасида кўп қабатли савдо иморати, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар барпо қилинади.
Жўқорғи Кенгес Раиси масъулларга савдо мажмуаси қурилишини жадаллаштириш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.