Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманидаги маҳаллаларда аҳоли ҳаётини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди
1120
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш бўйича амалга оширилган ишларни жойига бориб кўриш мақсадида Чимбой туманидаги «Тағжап» ва «Кеңес» маҳаллаларида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқот қилди.
Айтиш жоизки, фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш борасида билдирилган мурожаатлар бугунги кунга келиб босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда. Фуқаролар билан мулоқотда ҳам қатор аҳамиятли муаммолар айтилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳар бир кўтарилган масалани кўриб чиқди ва вақт талаб этадиганлари бўйича аниқ топшириқлар берди. Ҳар бир ўринли муаммо албатта, ўз ечимини топишини таъкидлади.
Фуқаролар ҳам ўз навбатида, мурожаатлари эътиборда четда қолмай республика раҳбарининг шахсан ўзи келиб ўрганиб ва назоратга олаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ушбу муаммоларнинг ўз ечимини топишида ҳурматли Президентимизнинг топшириғи асосида ишлар ташкилий олиб борилиб, «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосидаги ислоҳотлар бўлса ҳар бир фуқаронинг бугунги турмушига кириб бораётганлигини алоҳида тўлқинланиш билан тилга олди ва ўз миннатдорчилигини билдирди.