Нукус шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг Нукус филиали янги иморати очилиш тантанаси бўлиб ўтди
1103
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги иморат фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан таълим соҳасига, айниқса, ёшларнинг юқори даражада билим эгаллашига улкан эътибор қаратилмоқда. Қорақалпоғистонлик ёшларга алоҳида яратиб берилаётган имкониятлар бўлса, уларнинг янги-янги марраларга эришишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шундай имкониятлар қаторида, қорақалпоғистонлик ёшларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун ўтган йили 10 минг қўшимча квота берилган бўлса, жорий йилда ҳам қўшимча 10 минг квота ажратилмоқда. Бундан ташқари, 76 млрд. Сўмлик маблағ ҳисобидан янгидан қурилган Нукус давлат педагогика институти ўқув иморати фойдаланишга топширилди.
Кейинги йили Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилган ва шундан 24 мактабнинг янгидан қурилиши белгиланмоқда. Жорий йилнинг ўзида 202,8 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан 34 мактабда қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Юртимиз келажаги эгалари орасидан қобилиятли ва билимли ёшларни аниқлаш, уларни ўзлари қизиққан фанларга чуқурлаштирилган турда ўқитиш мақсадида ҳар бир ҳудудда очилган Президент мактаблари, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари билан бир қаторда ахборот-технологияларига боғлиқ фанларни чуқурлаштириб ўргатишга йўналтирилган ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг Нукус филиали ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган.
Ўтган қисқа вақт ичида мазкур мактабда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 61 млрд. сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди ва ўқувчи ёшларимиз учун барча қулай шароитлар яратилди.
IT соҳасига тажрибали ва профессионал кадрларни тайёрлаб чиқаришда мазкур ўқув масканининг тутган ўрни алоҳида ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати