«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивалининг очилиш тантанаси ўтказилди
1005
Бугун Нукус шаҳридаги «Дўстлик» маркази майдонида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ташкил этилган «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали ва кенг кўламли оммавий тадбирларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашди.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг асосий йўналишларининг бирига айланиб бормоқда. Айниқса, ҳурматли Президентимиз томонидан қорақалпоғистонлик ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, улар орасидан кўплаб иқтидорли, шунинг билан бирга юртимиз ривожи йўлида муносиб ҳисса қўшадиган ёшларнинг етишиб чиқишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Президентимиз фармони асосида жорий йилда ҳам қорақалпоғистонлик ёшлар учун олийгоҳларга киришга қўшимча 10 минг квота берилганлиги кўнгилларга ифтихор туйғуларини инъом этади. «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали ҳам ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чораларнинг бири бўлиб, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанпарварлик ва унга содиқлик рухида тарбиялаш, ўлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳарбий ва ҳуқуқий билимларини орттиришга хизмат қилади.
Очилиш тантанаси давомида қатор фаол ёшлар ўтказилаётган тадбирларда фаоллиги ва алоҳида қобилияти учун муносиб тақдирланди. Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.