Жўқорғи Кенгес Раиси Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар билан учрашди
808
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Қонликўл туманида тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар, ушбу туман ҳокимлари ва мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.
Бугунги ўтказилган учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз вазифасига беэътибор қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ учраётган муаммолар бўйича яқиндан мулоқот қилинди.
Ҳар қандай инвестицион, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар Президентимиз томонидан ҳар доим қўллаб-қувватланиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган Муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг кўпчилигига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди.