Тошкентда Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилди
1279
Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги, ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, тасвирий санъат асарлари ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси очилди.
Ҳар бир халқнинг ўз суйган, ардоқлаган шоири бўлади. Замонлар ўтган сари шоирнинг ижоди, шахси аста-секин халқ ҳаётига кириб, унинг тафаккурига сингиб боради ва халқ қалбидан абадий жой олади.
Ажиниёз Қўсибой ўғли қорақалпоқ халқининг ана шундай ватанпарвар шоири эди.
Шу йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу республикамиз маданий ва адабий ҳаётида катта воқелик бўлди. Чуқур билим, илм, юксак маданият соҳиби, нозик ҳис-туйғу эгаси бўлган Ажиниёз Қўсибой ўғли шарқ шеърияти анъаналарини ўрганиш асосида қорақалпоқ шеъриятини бадиий-эстетик жиҳатдан бойитган, мисраларга ранг-баранг бадиий шакл бағишлаган, қорақалпоқ ёзма адабиётини янги босқичга кўтарган серқирра истеъдод эгасидир. Унинг асарлари XIX аср қорақалпоқ шеъриятининг гултожи ҳисобланади.
Хивадаги машҳур Шерғозихон ва Қутлимурод иноқ мадрасаларида бу улуғ сиймо нафақат мамлакатимизда, балки бутун минтақамизда халқчил шоир, етук муаллим ва устоз, моҳир хаттот сифатида шуҳрат қозонгани айниқса эътиборга моликдир.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Тажибай Романов, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси Улбосин Утегенова, Қорақалпоқ давлат университети профессори Пердебай Нуржанов, Қорақалпоғистон халқ рассоми, Бердақ номидаги Давлат мукофоти совриндори Барлиқбай Айтмуратов сўзга чиқди.
Сўз олганлар Президентимиз ташаббуси билан юртимизда улуғ боболаримиз хотирасини абадийлаштириш, улар меросини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга етказишга катта эътибор қаратилаётгани, Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш ЮНEСКОнинг халқаро юбилейлар режасига киритилгани ҳам унинг ижодий мероси умумбашарий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беришини, унинг гўзал асарлари туркман, қозоқ, қирғиз ва бошқа қардош халқлар томонидан ҳам севиб ўқилишини, мазкур кўргазма бу мутафаккирнинг бетакрор адабий меросини янада кенг ўрганиш ва оммалаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикаси опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори Дарибай Хожабергенов Ажиниёз Қўсибой ўғли образида «Ажиниёз» операсидан ария ва шеърларидан парча ижро қилди.
Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби катта ўқитувчиси, таниқли бахши Махсет Аекеев «Элларим бордур» ва «Бозатау» асарларини куйлади.
Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги, ҳаёти ва ижодига бағишланган ушбу кўргазмада қорақалпоғистонлик рассомлар Мийрасхон Сержанова, Қозоқбой Хожамуратов, Бақберген Нуримбетов, Василий Джапаров, Сарсенбай Байбосинов, Жоллибай Изентаев, Барлиқбай Айтмуратов, Мурат Худойбергенов ва бошқа ижодкорларнинг асарлари намойиш этилмоқда. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчилари ёш рассомлар – Шерали Жуманиёзов, Барчиной Пардаева, шунингдек, амалий санъат бўйича Жулдуз Алписпаеванинг заргарлик буюмлари ва қорақалпоқ миллий либосидаги қўғирчоқлари намойиш этилмоқда.