Олий Мажлис Сенати томонидан ташкил этилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг иккинчи Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди
737
Унда Қорақалпоғистон Республикаси қўмита раиси Ш.Өтемисов, тегишли комиссия аъзолари, танлов иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Ўтказилган танловнинг Республика босқичида Нукус шаҳри ва туман босқичларида ғолиб бўлган номзодлар беллашди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад алоҳида ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни ва шу орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ҳудудлардаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашдан иборат.
Унда белгиланган 4 номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан тақдирланди.
Маълумот ўрнида, 4 номинация бўйича биринчи ўрин ғолиблари жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган якунловчи босқичда иштирок этади.