Жўқорғи Кенгес Раиси ўзига бириктирилган оилалардан хабар олди
993
Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан ҳар бир раҳбарга ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар бириктирилиб, уларнинг турмуш ҳолатини яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани «Тазғара» маҳалласидаги ўзига бириктирилган оилаларнинг яшаш шароити билан танишди. Фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаб келган муаммоларини тинглади.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг тилак ва ўтинчларини тинглаш орқали ҳаётий масалаларига ечим топиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир раҳбарга оғир турмуш шароитидаги оилаларнинг бириктирилиши ҳам мана шу йўналишдаги эзгу ишлардан саналади.
Жўқорғи Кенгес Раиси оила аъзолари билан мулоқот қилиб, уларга барча ёрдамлар кўрсатилиши, турмуш ободлигини таъминлаш йўлида зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.