Оғир шароитдаги маҳаллалар қўллаб-қувватланади
857
Ҳурматли Президентимизнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 2024-2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишлари ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек, 2024-2025 йилларда жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган шаҳар ва туманларнинг рўйхати тасдиқланган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманида Президентимизнинг қарори асосида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда республикадан бириктирилган раҳбарлар, туман мутасаддилари, маҳалла еттиликлари иштирок этди.
Ўтказилган мажлисда дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, камбағал оилаларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш чоралари, маҳалла еттилиги билан биргаликда камбағалликка тушиб қолган оилаларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва ёрдам кўрсатиш, шунинг билан бир қаторда, оғир шароитдаги маҳаллалардаги инфратузилма ва ижтимоий муаммоларга комплекс ечим топиш ва бошқа аҳамиятли масалалар кўриб чиқилди.
Масъулларга ва маҳалла фаолларига тегишли топшириқлар берилиб, галдаги амалга оширилиши зарур режалар белгилаб олинди.