Чимбой туманида кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари кўздан кечирилди
864
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани «Бердақ» маҳалласидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Дастлаб, маҳаллада қоғоз салфетка ишлаб чиқариш цехи фаолияти кўздан кечирилди. Айтиш жоизки, Азамат Жолдасбаев томонидан тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида 100 млн. сўм имтиёзли кредит олиниб, Хитой давлатидан қоғоз салфетка ишлаб чиқариш ускунаси олиб келинди. Натижада 3 фуқаро иш билан бант қилинди ва маҳсулотларни маҳаллий бозорга чиқариб сотиш йўлга қўйилди.
Шунингдек, шу маҳалла ҳудудида тадбиркор Динмуҳәммед Сатыбалдиев томонидан қанд ишлаб чиқариш бўйича йўлга қўйилган лойиҳа кўздан кечирилди. Янги кичик корхонада тадбиркорнинг оила аъзоларининг бандлиги таъминланиб, қўшимча даромад манбаи яратилган. Жўқорғи Кенгес Раиси маҳаллалардаги фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасида ҳар қандай тадбиркорлик турининг йўлга қўйилиши, янги иш ўринларининг яратилиб, оилаларнинг қўшимча даромад олиши учун шароит яратилиши ўта аҳамиятли эканлиги, йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти мана шундай кичик лойиҳалардан бошланиши алоҳида таъкидлаб ўтди.