Бугун Нукус шаҳридаги марказий амфитеатрда Қўл жангининг R1 йўналиши бўйича Профессионал спортчилар ўртасида «Оролбўйи кубоги» халқаро турнири мусобақаси бўлиб ўтди
1146
Турнирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Бундан кейин турнир беллашувларига старт берилди. Унда Россия, Эрон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан профессионал спортчилар иштирок этди. Миллий гвардия ходимлари Хожабеков Батырбек, Қалжанов Азиз ва бошқа да куннинг марказий беллашувларида республикамизнинг таниқли спортчилари иштирок этди.
73 кг (ўрта) вазнда Абдуррахманов Зафар (Қозоғистон) ва Абдуллаев Азизхон (Ўзбекистон) беллашувида А. Абдуллаев ғолиб бўлди. 73 кг (ўрта) вазнда Жокар Иман (Эрон) ва Эргашев Имомали (Ўзбекистон) ўртасидаги беллашувда И.Эргашев ғалаба қозонди. 73 кг (ўрта) вазн тоифасида Муминбеков Осимбек (Тожикистон) ва Юлдашев Далер (Ўзбекистон) беллашувида Д. Юлдашевнинг қўли баланд келган бўлса, куннинг энг оғир 97 кг вазн тоифаси бўйича Кимов Олег (Тожикистон) ва Қалжанов Азиз (Ўзбекистон) ўртасидаги беллашувда А. Қалжанов ғолибликни қўлга киритди. Балтабаев Каримжон (Қирғизистон) ва Рахмоналиев Жамшид беллашувида К. Балтабаев ғолиб бўлди. Исаев Абдулла (Россия) ва Батирбек Хожабеков (Ўзбекистон) ўртасидаги беллашувда Б.Хожабеков рақибига имконият қолдирмади.
Кескин беллашувлар, аёвсиз зарбалар остида ўтган учрашувлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Ғолиблар табрикланиб, уларга моддий рағбатлантириш ва эсдалик совғалари топширилди.