Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимиз мукофотланди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз ривожи, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, навқирон ва билимли ёш авлодни тарбиялаш йўлида сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган қатор ватандошларимизни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йиғилганларни табриклади ва ҳурматли Президентимиз рахбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ташаббуслар ва таълим тизимини ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ислоҳ қилиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича ишлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.


Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Президиуми қарорига мувофиқ, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, ёш авлодни Ватанни севиш ва мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаш ҳамда уларни навқирон ва билимли ёшлар қилиб камолга келтириш йўлидаги фаоллиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Халқ таълими фидойиси» ва «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонлари билан тақдирланди.