"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
1589
Бугун Нукус шаҳридаги сўлим иморатларнинг бирида "1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев йиғилганларни касб байрами билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигидаги ислоҳотлар натижасида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича жуда катта натижаларга эришилди. Ушбу эзгу ишларнинг давоми сифатида барча таълим ва тарбия масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.
Қорақалпоғистонлик ёшларни олий таълимга қамраб олиш бўйича ўтган йилдан ташқари, жорий йилда ҳам қўшимча ўн минг квота берилгани қалбларни алоҳида фахр туйғулари билан тўлдирмоқда.
Шунингдек, келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилган ва шундан 24 та мактабнинг янгидан қурилиши белгиланмоқда. Жорий йилнинг ўзида 202,8 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан 34 та мактабда қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги ўтказилган тадбирда ана шундай эзгу ишлар ҳақида кенг турда сўз юритилди.
Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.