Жўқорғи Кенгес Раиси Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов, Кегейли ва Чимбой туманларидаги тадбиркорларнинг муаммоларини тинглади
1582
Бугун Чимбой туманида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов, Кегейли ва Чимбой туманларидаги тадбиркорлар фаолиятида айрим соҳа мутасаддиларининг ўз вазифасига беэътибор қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ учраётган муаммолар бўйича яқиндан мулоқот қилинди.
Ҳар қандай тадбиркорлик лойиҳалари ҳар доим қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган Муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг кўпчилигига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди.