Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг муаммолари тингланди
1533
Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан ҳар бир раҳбарга ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар бириктирилиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани «Жипек жолы» маҳалласидаги ўзига бириктирилган оилалар аъзоларининг ҳолидан хабар олди ва уларни қийнаётган муаммоларини тинглади.
Бириктирилган оилалар томонидан уй-жой томини шиферлаб бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фарзандлари ўқишига ва олий ўқув юртларига кириш учун тайёрлов курсларига бориш, томорқасида чорва моллари боқиш ва паррандачилик билан шуғулланишига кўмаклашиш каби масалалар маълум қилинди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ҳар бир билдирилган масала инобатга олиниши, оилалар турмуш шароитини яхшилаш бўйича барча ёрдам ва зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.