Чимбойлик кўча боши бийлари қатор долзарб масалаларни кўтарди
1494
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев фуқаролар турмуш шароитини яхшилаш борасида ҳали ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш ва муаммоларга ечим топиш бўйича Чимбой туманидаги кўча боши бийлари, нуроний-оқсоқоллар ва фаоллар билан учрашди. Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Кўча бошилари мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида фикр билдириб, маҳаллаларни обод қилиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш борасида яна ҳам қилиниши лозим бўлган қатор долзарб масалаларни кўтарди. Жўқорғи Кенгес Раиси бу муаммоларга келгусида албатта ечим топилишини ва ўзи шахсан назоратга олишини билдирди.