Халқ ардоғидаги хонанданинг юбилейи нишонланди
1607
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон халқ артисти Тамара Дошумованинг 70 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Т.Романов сўзга чиқиб, Тамара Дошумованинг юртимиз маданияти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Т.Дошумова меҳнат фаолияти давомида давлат концертлари, Доғистон, Татаристон, Бошқирдистон, Озарбайжон, Тожикистон Республикалари ва Москва шаҳрида бир неча бор ўтказилган «Қорақалпоқ маданияти ва адабиёти кунлари»нинг фаол иштирокчиси бўлди.
У ўзининг алоҳида истеъдоди, кенг диапазонли овози, бетакрор ижро маҳорати, тинимсиз меҳнати туфайли халқимиз орасида алоҳида ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган, эл-юрт ардоғидаги санъаткорга айланди.
Т.Дошумова репертуаридаги қўшиқлари орқали «Орол булбули», «Қорақалпоқ булбули», «Қўшиқчилар сардори», «Афсонавий қўшиқчи» каби юксак баҳоларга сазовор бўлди.
Унинг маданиятимиз ва санъатимиз ривожига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, 1974 йилда «Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган артист», сўнгра, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон халқ артисти фахрий унвонлари, 1984 йилда Бердақ номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.
Тадбирда Қорақалпоғистон санъат усталари томонидан Т.Дошумова репертуаридаги қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.