Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда
1577
Бугун Тўрткўл туманида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти, давлат мукофоти соҳиби, моҳир созанда ва хонанда Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган "Она диёр куйчиси" номли республика кўрик-танлови ва маданий тадбирларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди. Дастлаб, маданият саройи олдидаги Отажон Худойшукуров бюсти пойига гулчамбар қўйилди. Бундан сўнг маданий тадбирларнинг очилиш маросими ўтказилди.

Унда Отажон Худойшукуров ёқимли овози, бетакрор истеъдоди билан нафақат юртимизда, балки Марказий Осиёда машҳур бўлгани, қисқа умри давомида миллий маданиятимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшгани ва уни дунё халқларига танитишда фаоллик кўрсатган санъатимизнинг йирик намояндаларидан бири бўлгани алоҳида таъкидланди. Маданий тадбирлар "Она диёр куйчиси" номли республика кўрик-танлови, санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати