Жўқорғи Кенгес Раиси Отажон Худойшукуровнинг уй музейига ташриф буюрди
1385
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти, давлат мукофоти совриндори, моҳир созанда ва хонанда Отажон Худойшукуровнинг уй музейига ташриф буюрди.
Тўрткўл тумани фаоллари ва бир гуруҳ нуронийлар билан бирга санъаткорнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишди.
Дарҳақиқат, ҳар қандай бебаҳо ижод наъмунаси қанча даврлар, замонлар ўтмасин, ўз ихлосмандларини топиб, ўзида ўша давр руҳини мужассам этиш билан бирга, инсонларни яхшиликга, эзгу ишларга бошлайди. Отажон Худойшукуров ҳам ўзидан мана шундай ўлмас ижодий мерос қолдирган инсонлардан биридир.
Миллий маданиятимизни юксак чўққиларга олиб чиққан машҳур хонандамизнинг ўлмас ижоди ҳали узоқ даврларгача халқимиз қалбида яшаб, санъатимизнинг бебаҳо дурдоналари сифатида қадрланаверади.
Уй музейи билан яқиндан танишиш давомида хушовоз ижодкорнинг ижод йўли, қолдирган мероси ва ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ҳақида сўз юритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати