Жўқорғи Кенгес Раиси Тўрткўл туманида аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
1659
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Тўрткўл туманида қурилиш ва ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Дастлаб, Тўрткўл тумани тиббиёт марказига қарашли туғруқ мажмуаси қурилиши ишлари кўздан кечирилди.
Жами 12,6 млрд. сўм маблағ асосида амалга оширилаётган қурилиш ишлари доирасида туғруқ мажмуасига қўшимча 70 ўринли янги бино қуриш, шунингдек, мавжуд бинони капитал таъмирлаш режалаштирилган.
Бундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раиси тумандаги «Шодлик» маҳалласида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ва 792 ўринли янги мактаб қурилиши билан танишди.
Туман ҳокимлиги ва мутасаддиларга қурилиш ишларининг сифатли олиб борилиши ва ўз вақтида якунланишини доимий назорат қилиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ва яшил белбоғлар барпо этиш ҳамда Ўрмон хўжалиги ва Ободонлаштириш бошқармаси питомниги ишлари ҳам бориб кўрилди. Кузги дарахт экишга ерлар ва кўчатларни тайёрлаш, ишларини ташкилий олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ишларни ҳам кўздан кечирди. Туман деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари, шу билан бирга буюм бозори билан ҳам яқиндан танишди. Бозорларда маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш, сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.