Этнотуризм мажмуаси очилиши муносабати билан ёшлар фестивали бўлиб ўтди
1443
Бугун Тахтакўпир туманидаги Қаратерең кўли бўйида янги барпо этилган, ҳеч қаерда ўхшаши йўқ миллий колоритдаги «Қаратерең» этно-туристик мажмуасининг очилиши муносабати билан ёшлар фестивали ўтказилди.
Унда республикамиз ёшлари, маданият ва санъат ходимлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, меҳмонлар анъаналаримизга мос равишда нон-туз билан кутиб олинди. Бундан сўнг турли миллат вакилларининг миллий урф-одат ва анъаналари жамланган театрлаштирилган композициялар, миллий ўтовлар ёнида қардош халқларнинг кундалик ҳаётини акс эттирувчи манзаралар, турли ўйин-кулги томошалари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Кенг қамровли тарзда ўтказилган ёшлар фестивалида бешик шабар, тисов кесардан бошлаб, қиз базми, қиз узатиш, бет очар (Келин салом) ва бошқа ота-боболаримиздан қолган бой меросларимиз, миллий урф-одатларимиз, шунингдек, қорақалпоқ халқи ва қардош халқларнинг миллийлиги, ўзлиги ва ўзига хослигини мужассам этган тегирмон тортиш, урчуқ йигириш, гўбида ёғ чиқариш каби ҳаётий манзаралар, турли халқлар дастурхонидан таомлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, кўл бўйлаб ёшлар саиллари, от, туя миниб сайр қилиш, шу каби жуда бой этно муҳит барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Айниқса, Бўрши тоғи тепасида дарвозлар чиқиши, ҳунармандларнинг ҳунармандчилик наъмуналари, рассомларнинг атроф-муҳитни тасвирлашлари, салобатли жангчи қизлар ва бошқа манзаралар ўзига хос завқ бағишлади.
Кечки концерт дастури «Fashion night» турли миллат вакиллари либослари кўргазмаси, мусиқий дастур ва салютлар шоуси билан давом этди.