Бундан сўнг, турли миллат вакилларининг миллий урф-одат ва анъаналари мужассамлаштирилган театрлаштирилган композициялар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
1648
Қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман халқларининг келин салом, миллий анъаналарининг ажойиб намуналари очилиш маросимининг чин маънода гултожи бўлди десак адашмаган бўламиз. Бу орқали турли халқларнинг миллий ўзига хослиги намоён этилиши билан бир қаторда, халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик намунаси кўрсатилиб, бу ўз навбатида байрамга айланиб кетган очилиш тантанасига ўзига хос завқ бағишлади.

