Жўқорғи Кенгес Раиси чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди
876
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан фикр ва таклифларни эшитиш мақсадида чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди. Таъкидлаш жоизки, ўтган 2022 йилда хориждан 1263 бош наслли чорва моллари, 2023 йилда 148 бош, жорий йилда 309 бош наслли чорва моллари олиб келинган.
Бугунги ўтказилган учрашувда асосан наслли чорва молларини чет давлатлардан олиб келишдаги муаммолар, қайси давлатлардан олиб келинган чорва моллари Қорақалпоғистон шароитига мослаша олиши, чорвачилик ва паррандачилик соҳасида қўшимча имкониятлар яратиб, янада ривожлантириш учун қандай чора-тадбирларни белгилаб олиш кераклиги, яйлов ер майдонлари ва чорва молларининг сув билан таъминланганлик даражаси, чорва мажмуасини қуришда инфратузилма билан таъминлаш ва ер майдонларини ажратишда юзага келаётган муаммолар юзасидан соҳа ходимлари билан фикр алмашилди.
Шу билан бирга, чорвачилик мажмуаси учун солиқ имтиёзларининг қайси турларидан имтиёзлар берилиши кераклиги, чорвачилик учун кредит маблағлари ажратиш ва озуқа базасини яратиш масалалари ва энг муҳими, халқимизни арзон ҳамда сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди. Ушбу мақсадларни амалга оширишда режалаштирилаётган стратегия бўйича чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзларининг бир қатор фикр-мулоҳазаларини билдирди.