Жўқорғи Кенгес Раиси БМТ Тараққиёт Дастури вакилларини қабул қилди
928
Бугун, 29 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фуджи хоним ва унинг ўринбосари жаноб Анас Файяд Карманни қабул қилди. Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилётгани, давлатимиз раҳбари Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ечиш учун БМТ минбаридаги ҳар бир нутқида дунё ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб келаётганлиги, шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида яшил ўрмонзорларни барпо этиш ишлари ҳақида маълумот берди.
Тадбирда БМТ Тараққиёт Дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасида Япония ҳукумати томонидан молиялаштирилган умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган «Оролбўйи минтақасида иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги орқали ўзини-ўзи таъминлашни қўллаб-қувватлаш» қўшма лойиҳасининг натижалари ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, БМТ Тараққиёт Дастури томонидан айни пайтда Қорақалпоғистонда умумий миқдори 12 миллион АҚШ долларидан ортиқ 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Халқаро ташкилот вакилларининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Экология вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказида «Смарт қишлоқ хўжалиги» қўшма дастури фаолияти билан танишув, Тахиатош тумани аҳолиси билан учрашув, Чимбой тумани «Пашентау» овул фуқаролар йиғини ҳудудида тозаланган ичимлик сувидан фойдаланиш, Қораўзак туманида «Уруғлик ва экинларни қайта ишлаш» лойиҳалари, Мўйноқ туманида «Касб-ҳунарга ўқитиш маркази»нинг ишга туширилиши ҳамда Нукус шаҳрида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига лаборатория ускуналарини топшириш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.