Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 90 йиллиги белгиланди
1939
Шу йилнинг 31-октябрь куни Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки олий таълим муассасаси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 90 йиллигига бағишланган «Қорақалпоғистондаги биринчи илм-билим даргоҳига 90 йил!» мавзусидаги республика анжумани ва концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, хорижий давлатлардан, шунингдек, республикамиздаги илғор олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари олимлари, профессорлар, машҳур ижодкорлар, кўп йиллар давомида давлат ва жамоат ишларида фаолият юритган нуроний устозлар, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини педагогика институтининг ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан табриклади ҳамда институтда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, илм-фан, таълим ва ёшлар тарбиясида ўз вазифаларини фидокорона бажариб келаётган бир гуруҳ педагог ходимларга фахрий унвон ва кўкрак нишонларини топширди.
Шундан сўнг институтнинг «Тумарис» халқ ансамбли ҳамда қобилиятли талабалари, шунингдек, санъат усталарининг ижросидаги концерт дастури иштирокчиларнинг эътиборига ҳавола қилинди.