Ўрмончилик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари такомиллаштирилади
787
✏️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 707-сонли "Ўрмончилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг таклифи қўллаб-қувватланиб, Кегейли туманида давлат муассасаси шаклида Кегейли давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.
❗️Бундан ташқари, 174-сонли Президент қарори билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмасида давлат муассасаси шаклидаги Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ташкил этилади.
Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясига ер майдони ажратилади ва ушбу ер майдонида янги бино қурилиб, суғориладиган ерларда иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатлари етиштирилиши йўлга қўйилади.