Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Халқаро STEAM Озарбайжон фестивалида олтин медал совриндори бўлди
857
Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида табиий, технология, муҳандислик, саньат ва математика фанларини уйғунликда ўқитиш усулига бағишланган Халқаро STEAM Озарбайжон фестивали ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон, Туркия, Нидерландия, Чехия, Болгария, Буюк Британия, Қозоғистон, Норвегия, Словакия, Туркманистон ва бошқа давлатлардан иқтидорли ўқувчилар иштирок этди. Ушбу фестивальда Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 8-синф ўқувчилари Дамиров Меҳриддин ва Қайпназаров Зафар шунингдек, Ботабаев Бауыржан иштирок этиб, Лего йўналишида биринчи ўрин соҳиби ва олтин медал эгаси бўлишди.