Корея Республикасининг Пусан шаҳрида қиличбозлик спорт турининг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда
956
Бугун қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада яккалик баҳслари бўлиб ўтди.
Унда ҳамюртимиз Гулистон Пердебаева финалда Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, хитойлик жаҳон чемпиони Симао Панганни 14:15 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Спортчимизни эришган муваффақияти билан табриклаб қоламиз.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, қизларимиз эртага жамоавий баҳсларда медаллар учун кураш олиб боради.