1235
Корея Республикасининг Пусан шаҳрида қиличбозлик спорт турининг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бугун қизлар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси беллашувлар олиб борди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллади. Терма жамоаси таркибида ҳамюртларимиз Гулистон Пердебаева ва Аякўз Жумамуратовалар совринли ўринларни эгаллашда муносиб ҳисса қўшди.