Берунийда 25,5 млрд сўмлик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди
1210
Беруний туманидаги “Лидер Гипс” МЧЖ томонидан умумий майдони 2,5 гектар ерда ташкил этилган гипсокартон ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси 25,5 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 1,8 млн АҚШ доллари хорижий инвестиция асосида шакллантирилган. Йилига 2 млн кв метр гипсокартон ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа ишга туширилиши натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.
Лойиҳа бўйича корхона ишга туширилиши билан ҳар хил турдаги гипсокартон ишлаб чиқарилади ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди. Лойиҳа доирасида корхонадаги монтаж ишларини Хитой давлатидан келган муҳандислар амалга оширди.