"Яшил макон" акциясига старт берилди
1164
Бугун Нукус шаҳри ҳудудида "Яшил макон" акцияси доирасидаги кенг кўламли тадбирларга старт берилди. Унда мамлакатимиз фаровонлигига ҳисса қўшишни ният қилган ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар, муассаса, ташкилотлар ходимлари иштирок этиб, эзгу ният билан дарахт кўчатларини экдилар.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, мамлакатимиз фаровонлигини, атроф-муҳит озодалигини таъминлаш ва яшил ҳудудларни барпо этишда бутун халқимиз билан бирга ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлади.
Айтиш жоизки, жорий йил куз мавсумида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида жами 5 миллион 250 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши белгиланган. Ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида питомникларимизда 6 миллион 536,8 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари захираси яратилган.
Бугунги кунда шаҳар ва туманларимизда 1 607 та жойда 1 403 гектар очиқ майдонлар ва кўча бўйлари белгилаб олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Акция доирасидаги тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этади.