Республикамиздаги қатор илғор тадбиркорлар билан мулоқот қилинди
1120
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Тадбиркорлар кенгашининг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Ходжаев, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бу борада қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича олдин бўлмаган ўзгаришлар юз бераётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва ривожлантиришдаги ҳали ечимини кутаётган масалалар, тизимли муаммолар хусусида фикр алмашилди. Ўз навбатида, тадбиркорлар томонидан қатор долзарб масалалар кўтарилди ва ҳар бир муаммо, албатта, ўз ечимини топиши таъкидланди.