Элликқальа туманида Туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди
1119
Бугун Элликқальа туманида янгидан қуриб битказилган туман Туғруқ комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, республикамизда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ижтимоий ва инфратузилма объектларида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани, бу борада тиббиёт соҳасига, жумладан юртимизда оналикни ва болаликни муҳофаза қилиш борасида фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасаларининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Қурилиш ишлари доирасида 11,3 млрд. сўм маблағ асосида туман Туғруқ комплексининг янги иморатини қуриш ишлари амалга оширилди. Натижада, тўқсон ўринда туғиш ёшидаги аёлларга, шунинг ичида оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилди. Шу асосда, Элликқальа тумани халқи эзгулиги учун хизмат қилувчи яна бир Иморат фойдаланишга топширилди.