Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди
1429
Бугун Элликқалъа туманида бетакрор овоз соҳиби, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган "Устозга ҳурмат" атамасидаги тантанали маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча соҳалар қатори миллий маданиятимиз, санъатимизни ривожлантиришга, ижодкор инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Дарҳақиқат, бундай эътибор натижасида ўзининг ўлмас ижодий меҳнати билан халқимизнинг маънавий дунёсини бойитиб келаётган миллий маданиятимиз, адабиётимиз, санъатимиз намояндаларининг номларини абадийлаштириш борасидаги ишлар ҳам янги босқичларга кўтарилиб бормоқда. Вазирлар Маҳкамасининг махсус баённомаси билан Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейини кўтаринки руҳда ташкил этиш вазифаси белгиланиб, юртимизда кенг кўламли маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўтган қисқа давр мобайнида атоқли хонандамиз номини абадийлаштириш бўйича қатор ишлар олиб борилиб, улуғ ижодкор хотирасига чексиз ҳурмат ва эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, ўзидан ўлмас ижодий мерос қолдирган Отажон Худойшукуровнинг меҳнати ва ижодий йўли, қисқа умри давомида миллий маданиятимиз ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳеч қачон унутилмайди.