Корея Республикаси Элчиси Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди
1324
Бугун, 13-ноябрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси жаноб Вон До Ён раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Учрашувда Ўзбекистон-Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар билан бирга таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали давом этаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, институтда илмий-педагогик йўналишда халқаро ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Элчи жаноб Вон До Ён юқори даражада ҳамда самимий кутиб олгани учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда белгиланаётган Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги ҳамда институтнинг 90 йиллиги билан қизғин муборакбод этди. Мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда иқтисодий соҳалар билан биргаликда таълим соҳасига инвестициялар киритиш бўйича ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Суҳбат давомида Корея Республикасининг энг илғор олий таълим муассасалари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларининг стажировкалар ва ўқув дастурлари доирасида грантлар лойиҳаларида иштирок этишига кўмаклашиш, институтда фаолият юритаётган «Корея бурчаги»нинг ишларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Бундан сўнг делегация аъзолари Қорақалпоғистонда корейс тилини ўргатиш бўйича асосий марказ сифатида фаолият юритаётган институтдаги «Корея бурчаги»га ташриф буюриб, бу ерга ҳар хил номдаги ўқув адабиётлари ҳамда зарур буюмларни топширди.