Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро илмий-назарий конференциянинг очилиш маросими ўтказилди
1922
Бугун Нукус шаҳридаги Оққуш комплексида жойлашган қора уйда Қорақалпоқ классик адабиётининг ёрқин намоёндаси Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган халқаро илмий-назарий конференция ва бадиий-адабий кечанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан буюк мутафаккир бобомиз таваллудининг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида нишонланадиган халқаро юбилейлар қаторига киритилгани, Ажиниёз Қўсибой ўғлининг номини абадийлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Дарҳақиқат, халқимиз тарихи ва адабиётида ўчмас из қолдирган Ажиниёз Қўсибой ўғли келажак авлодлар, адабиёт ихлосмандлари учун бебаҳо мерос қолдириб кетган, халқимиз маънавиятини бойитишга ҳисса қўшган буюк сўз заргари, донишманд шоирларимиздан саналади.

Ҳурматли Президентимизнинг махсус қарори асосида буюк мутафаккир бобомизнинг юбилейи мамлакатимизда ва халқаро миқёсда нишонланиб, қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ўтказилган очилиш маросимида сўзга чиққан олимлар Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳар қандай даврда ҳам ўз қийматини йўқотмайдиган бебаҳо асарлари қадри йиллар ўтган сайин ортиб боришини, унинг қолдирган мероси янада халқимиз маънавиятини бойитишда хизмат қилишини таъкидладилар. Очилиш маросими давомида бир қатор олимлар ва жамоат арбобларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг "Фахрий ёрлиғи" топширилди. Бундан сўнг санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.