Юртимизда спортнинг шахмат турини ривожлантириш масалалари таҳлил қилинди
1725
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев мамлакатимизда спортнинг шахмат турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган мажлис ўтказди.
Унда ҳурматли Президентимиз томонидан шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчи ва мураббийларга қулай шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, шундай имконият яратиб берилганига қарамасдан, мутасаддиларнинг ўз ишига лоқайдлик билан қараши ва айрим жойларда шахмат бўйича истиқболли спортчиларга етарли даражада эътибор қаратилмаслиги каби сабабларга кўра республикамизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш ишлари талаб даражасида эмаслиги алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, айрим жойларда шахмат мураббийлари ўз йўналиши бўйича етарли даражада билимга эга эмаслиги, қатор ўқув даргоҳларида тўгараклар фаолияти тўғри йўлга қўйилмагани ва бошқа масалалар танқидий кўриб чиқилди.
Мажлис давомида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш, республика ва халқаро мусобақаларда совриндорлар етишиб чиқишини таъминлаш борасида вазифалар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди.