Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланди
1853
Бугун Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан тантанали адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов иштирок этди. Таъкидланганидек, халқимиз тарихи ва адабиётида ўчмас из қолдирган Ажиниёз Қўсибой ўғли келажак авлодлар, адабиёт ихлосмандлари учун бебаҳо мерос қолдириб кетган, халқимиз маънавиятини бойитишга ҳисса қўшган буюк сўз заргари, донишманд шоирларимиздан саналади.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан улуғ мутафаккир бобомизнинг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида нишонланадиган халқаро юбилейлар қаторига киритилгани, Ажиниёз Қўсибой ўғлининг номини абадийлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётгани қалбларга фахр туйғуларини бахш этмоқда. Бугунги ўтказилган адабий-бадиий тадбир ҳам ана шу борадаги чоралардан биридир. Ўтказилган тадбирда қатор жамоат фаоллари шоир ҳаёти ва ижоди, шунингдек, ундан қолган ўлмас мерос ҳақида кенг эътироф этди. Тадбир ўзбек ва қорақалпоқ санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.