Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан республика миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига старт берилди
1246
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан видеоалоқа орқали мамлакатимиз фаровонлигига, яшил белбоғларни барпо этишга ҳисса қўшиш ниятида бўлган республика фаоллари, ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар, идора, ташкилотлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Нукус шаҳри атрофида дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил куз мавсумида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида жами 5 миллион 600 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган бўлиб, режа ортиғи билан бажарилиши белгиланган. Ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида питомникларимизда дарахт кўчатлари захираси яратилиб, 6 миллион 764 минг дона декоратив ва мевали дарахт кўчатларини харид қилиш учун шартномалар тузилган. Бугунги кунда шаҳар ва туманларимизда 2 миллион 812 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилиб, бу ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.