Муҳим масалалар кўриб чиқилди
1634
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Тадбиркорлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди ва янги сайланган депутатларни халқ ишончига сазовор бўлгани билан табриклаб, келгуси депутатлик фаолияти бўйича тегишли йўналишлар ва тавсиялар берди. Кун тартибида қўмита ва фракция фаолияти билан боғлиқ қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига 8-" Жеке терек" сайлов округидан депутат Толибеков Акилбек Умирбекович, қўмита котиби лавозимига эса 58-"Тазажол" сайлов округидан депутат Палванова Фатима Маратовна сайланди. Бундан сўнг, Президент фармонларининг ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи, Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг ахбороти бўйича масалалар кўриб чиқилди. Мажлис давомида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.