Қорақалпоғистон делегацияси амалий ташриф билан Корея Республикасига борди
838
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Президентимиз топшириғи билан биринчи "Корея Республикаси ва Марказий Осиё ҳудудлараро ҳамкорлик форуми" доирасида амалий ташриф билан ушбу мамлакатга борди. Ташриф доирасида дастлаб IT соҳасида фаолият олиб бораётган "Acryl" компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ахборот технологиялари соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайдиган IТ-марказларни барпо этиш ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан сўнг, "People & Dream Co., Ltd." компанияси билан учрашув ўтказилиб, музокаралар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бўйича яқин муносабатларни ўрнатиш ва республикамиз ҳудудида мономарказлар ташкил этиш, жумладан, чет элга ишлаш учун кетаётган фуқароларни касбга йўналтириш ва хорижий тилларга ўқитиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, учрашувлар давомида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) билан ҳам музокаралар олиб борилди. Унда "Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш Оролбўйи минтақаси учун яшил тикланиш" лойиҳасини амалга ошириш ва бу соҳада ҳамкорлик қилиш, табиий офатга чидамли воситалар билан таъминлаш, жумладан, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Кун давомида Корея Республикасининг қатор ташкилотлари билан долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Корея ахборот технологиялари фаровонлигини ошириш агентлиги вакиллари билан учрашув давомида ҳам IT соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди ва агентлик томонидан Қорақалпоғистоннинг ўрта мактабларига замонавий компьютерлар берилди. "KIDL Co., LTD" компанияси билан ўтказилган учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида компания технологиялари асосида замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди. Ўтказилган учрашувларда қатор манфаатли келишувларга эришилди, муҳим шартномалар имзоланди. Ҳамкорлик бўйича истиқболли лойиҳалар кенг муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати