Жўқорғи Кенгес қўмитаси мажлиси ўтказилди
1006
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди. Йиғилишни қўмита раиси М.Атамуратов очди ва олиб борди. Кун тартибида дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва бу лавозимга 21-сонли "Амиробод" сайлов округидан Байриева Алмагул Курбановна сайланди. Шунингдек, қўмита котиби этиб 3-сонли "Тиббиёт" сайлов округидан депутат Ли Марина Владимировна сайланди.
Бундан сўнг, Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар иш режасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлис давомида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларини хавфсиз ва сифатли дори-дармонлар, тиббий буюмлар билан таъминлаш, соҳага рақамлаштиришни жорий этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ҳисоботи тўғрисидаги масала танқидий кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан саволлар берилиб, долзарб масалалар кўтарилди. Мажлис якунида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати