Нукус шаҳрида "Аёллар ўқув марказини ташкил этиш" лойиҳаси амалга оширилади
1304
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Корея Эксим банкининг EDCF фонди, Сукмюнг аёллар университети, Hyundai тадқиқот институти вакиллари билан учрашди. Унда Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва касбга йўналтириш бўйича "Аёллар ўқув марказини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда белгиланган режалар асосида лойиҳа-қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш юзасидан келишиб олинди. Таъкидлаш жоизки, Корея Республикасининг Эксим банки EDCF томонидан молиялаштирилиши белгиланган лойиҳанинг умумий қиймати 38 миллион доллар бўлиб, хотин-қизларни касбга ўқитиш, реал тадбиркорликка йўналтириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кенг жамоатчиликка жорий этиш, бандлигини таъминлашга қаратилган. Лойиҳа қурилиши учун Нукус шаҳри ҳудудидан ер майдони ажратилиши белгиланган ва ишга туширилиши билан хотин-қизларни ўқитиш ва қатор хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича махсус курслар ташкил этиш режалаштирилган. Ўтказилган учрашувда ушбу белгиланган чора-тадбирлар доирасида ишларни жадаллаштириш бўйича режалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати