Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди
1246
Мажлисни қўмита раиси Б.Сейтназаров очди ва олиб борди. Кун тартибидаги дастлабки масала бўйича қўмита раисининг ўринбосари сифатида 55-сонли "Халқобод" сайлов округидан депутат Ҳабибуллаев Бахитжан Сагидуллаевич ва қўмита котиби сифатида 42-сонли "Тахиатош" сайлов округидан депутат Джумамуратова Мукарама Салиевна номзодлари тақдим этилди ва номзодлар маъқулланиб, лавозимларга сайланди. Шунингдек, қўмитанинг 2025 йил биринчи ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф билдирилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Бундан кейин, 2024 йилнинг 9 ойлик якуни билан маҳаллий бюджетга қўшимча даромадлар манбаларини яратиш борасида яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш, янги солиқ объектларини аниқлаш орқали бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини тинглаш, Қорақалпоғистон Республикасини 2024 йилда "Ишсизликдан холи ҳудуд"га айлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қ.Азербаевнинг ҳисоботини тинглаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан таклифлар ва дуч келинаётган муаммолар кўтарилиб, саволларга тегишли жавоблар олинди. Мажлис якунида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати