Корея мамлакатидаги компаниялар билан долзарб масалалар муҳокама қилинди
1465
Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Корея Республикаси ва Марказий Осиё ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этмоқда. Форум доирасида делегация Кореянинг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича энг йирик "TYM" компанияси фаолияти билан танишди. Унда республикамиз ҳудудида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллий мутахассислар ва техник ходимларни тайёрлаш бўйича сервис тармоғини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан сўнг "KIDL Co Ltd." компанияси билан ўтказилган учрашувда компания ва "SHAMCHIROK TORTKOL" МЧЖ ўртасида иссиқхона ускуналарини етказиб бериш бўйича келишув имзоланди. Келишувга мувофиқ, "KIDL Co Ltd." компанияси томонидан 62 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа молиялаштирилиши белгилаб олинди. Бундан кейин, Яшил иқлим фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни барқарор бошқариш ва экологик тоза технологияларни жорий этишга грант маблағларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлардан сўнг делегация Корея - Марказий Осиё минтақалараро ҳамкорлик бўйича биринчи форумида иштирок этди. Форум дастурида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, маданий ва илм-фан алмашинувлари, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги қўшма ташаббуслар каби яқин шерикликнинг устувор йўналишларига бағишланган тематик сессиялар ўтказилди. Форум доирасида делегация GAROK вакиллари билан учрашиб, музокаралар давомида ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Икки томонлама ташрифларни ташкил этиш, шунингдек, иқтисодиёт, инновациялар, таълим ва экология соҳаларида тажриба алмашиш бўйича янги дастурларни бошлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Форумда ҳудудлараро мулоқотнинг аҳамияти қайд этилиб, Корея ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари В.Жоллибеков форумда иштирокчиларни Қорақалпоғистон Республикасининг инвестицион салоҳияти, яратилган имтиёз ва преференциялар билан таништирди. Учрашув давомида Корея Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ташкил этилди. Мазкур учрашувлар доирасида саноат, энергетика ва агросаноат комплексида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш учун қўшма корхоналар ташкил этиш ва Корея технологияларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Корё хусусий тадқиқот университети вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Томонлар Қорақалпоғистон олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва талабаларни Корё университетида қисқа муддатли ўқитиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Корея Республикасидаги форум доирасида қатор инвестиция келишувлари имзоланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати