Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди
1115
Мажлисни қўмита раиси И.Сдиков очиб берди ва қўмита таркибидаги депутатларни халқимиз ишонч билдириб сайлаб, депутат деган катта масъулиятли мақомга эга бўлгани билан табриклади. Шунингдек, бугунги кунда юртимиз фаровонлигини ошириш йўлида қўмита олдида қатор масъулиятли вазифалар турганлиги, бу вазифаларни бажаришда барча раҳбар ва депутатлардан ўз ишига масъулият билан ёндашиши лозимлиги таъкидланди. Мажлисда дастлаб, қўмита раиси ўринбосари ва котибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан Қўмита раисининг ўринбосари этиб 60-сон "Тазғара" сайлов округидан депутат Бердихонов Жалғасбай Пиримбетович, қўмита котиби сифатида 23-сон "Қирққиз" сайлов округидан депутат Султанов Ҳамид Телмановичнинг номзоди маъқулланди.
Бундан сўнг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар иш режасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарори талабларининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Мажлис давомида кўриб чиқилган масалаларни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.