“Еркин Қарақалпақстан”нинг 100 йиллиги кенг нишонланди
2077
Бугун Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида қорақалпоқ матбуоти карвонбошиси “Еркин Қарақалпақстан” газетаси ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни кенг нишонланаётган юбилей санаси муносабати билан табриклади.
1924 йилнинг ноябрь ойида илк сони чоп этилган "Еркин Қарақалпақстан" газетаси ўтган давр мобайнида жамиятимиз ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Шунингдек, ушбу газета инсонларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш билан бирга, бир асрлик тарихи давомида давлат идоралари билан халқни боғловчи кўприк вазифасини беқиёс адо этди ва бу шарафли вазифани ҳанузгача бажариб келмоқда. Қорақалпоқ журналистикаси учун ўзига яраша мактаб вазифасини бажарган ушбу газета миллий журналистикамиз ривожига салмоқли ҳисса қўшган истеъдодли, қалами ўткир журналистларни тарбиялади. Газетанинг меҳнат қозонида қайнаб, кўплаб сиёсий-ижтимоий арбоблар етишиб чиқди.
Қасым Әўезов, Сейфулғәбит Мәжитов, Тәмендер Сафиев, Қаллибек Бегжанов, Төлепберген Қайыпбергенов, Ибрайым Юсупов, Қуяш Юсупов, Шарап Уснатдинов, Елмурат Байназаров, Кеңесбай Каримов, Кеңесбай Реймов ва бошқа талабчан бош муҳаррирлар раҳбарлигида газета халқимиз маънавиятини бойитишда салмоқли ҳисса қўшиб келди. Қутлуғ санаси нишонланаётган бугунги санада ўз касбига бўлган садоқати, ижодий ютуқлари ва тинимсиз изланишлари билан ажралиб келаётган бир қатор соҳа фидойилари рағбатлантирилиб, фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.