Тошкент шаҳрида Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун кенг турда нишонланди
1250
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида ўрнатилган Бердақ ҳайкали пойида гул қўйиш маросими ва Ёзувчилар уюшмасида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Хусусан, қорақалпоқ тилидаги янги дарсликлар билан қўлланмаларнинг, бадиий китобларнинг нашрдан чиқарилаётгани, илмий анжуманлар ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилаётгани, Нукус шаҳрида Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўргатишга ихтисослашган ижод мактабининг очилганини қайд этиш мумкин. Адиблар хиёбонида қорақалпоқ шоир ва ёзувчиларининг ҳайкалларининг ўрнатилиши қалбларга ғурур туйғуларини бахш этади.
Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизни янада ривожлантириш, миллий урф-одатлар ва қадриятларимиз нуфузини янада ошириш ва уларни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъаналаримизга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин эгаллаши ҳақида таъкидлашди.
Байрам дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Жеңисбек Пиязов томонидан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларга завқ улашди.