Нукус шаҳрида «Шылпық» бренди билан тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда
1741
Бугун Нукус шаҳридаги «Теле орай» маҳалла фуқаролар йиғинида тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширган "Long Water" корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги корхона ишга туширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, хурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицион жозибадорликни оширишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хитойлик инвесторлар томонидан умумий 1 миллион 200 минг долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ҳисобига янгидан ишга туширилган корхонада «Шылпық» бренди билан тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда. Корхона йилига 5,7 минг тонна тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш қувватига эга. Ускуналар Хитой давлатидан келтирилиб ўрнатилган бўлиб, 29 та доимий иш ўрни яратилди. Албатта, бундай янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши янги иш ўринлари яратилишига ва мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилади.