"3 декабр - Халқаро ногиронлиги болган шахслар куни" муносабати билан байрам тадбири отказилди
1506
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада барча фуқароларимиз каби имконияти чекланган юртдошларимизга эътибор ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларга доимий ғамхўрлик қаратилиб, имкониятлар яратилмоқда.
Бугун Нукус шаҳридаги сўлим масканларнинг бирида "3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, мамлакатимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади. Байрам тадбирида иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.